Осиё ўйинлари. Яна бир спортчимиз чемпионликка даъвогар!
Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида таэквондо баҳсларида ҳамюртимиз Никита Рафалович финалга йўл олди.
Никита ярим финалда иорданиялик Солиҳ Элшарабатига қарши жанг қилди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Бунгача у чорак финалда афғонистонлик Рамеш Ҳусайнини 11:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Никита Рафалович финалда Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Хва Жун Лига қарши даянга чиқади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter