Осиё ўйинлари: кунни икки олтин медал билан бошладик!
Велошоссенинг шахсий пойга дастурида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская олтин медални қўлга киритди.
18.3 км масофага кечган пойгада ҳамюртимиз 24:36.99 дақиқа натижа кўрсатди.
Ўзбекистон делегациясида кун ҳисобидан иккинчи олтин медални 1000 метрга каноэчи йигитлар ўртасида кечган пойгада Шоҳмурод Холмуродов ҳамда Нурислом Тўхтасин ўғли жуфтлиги келтиришди.
Улар марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишди ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter