Осиё ўйинлари. Бугун медалларга бой кун бўлиши керак
Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII Осиё ўйинларининг бугун 21 нафар ўзбекистонлик спортчи 6 спорт туриб бўйича баҳсларда иштирок этади. Айниқса, курашчиларимизнинг мусобақаларга қўшилиши сабаб бугун медалларга бой кун бўлишидан умид қилсак бўлади.
Енгил атлетика:
- Нигина Шарипова (200м югуриш, саралаш ва ярим финал)
- Екатерина Воронина (кўпкураш: баландликка сакраш, ядро улоқтириш, 200м югуриш)
- Ситора Ҳамидова (5000м югуриш)
Бадиий гимнастика:
- Сабина Ташкенбаева (яккалик, финал)
- Нуриниссо Усманова (яккалик, финал)
Кураш:
(саралаш ва финал)
- -52 кг: Гулнор Сулаймонова
- -52 кг: Ойсулув Абдумажидова
- -66 кг: Маъруф Ғайбуллоев
- -66 кг: Руслан Бўриев
- +90 кг: Нурбек Тўраев
- +90 кг: Муҳсин Ҳисомиддинов
Бокс:
(чорак финал)
- -52кг: Жасурбек Латипов 11:00
- -60кг: Шунқор Абдурасулов 11:45
- -69кг: Бобоусмон Батуров 17:15
От спорти:
(Жамоавий)
- Ғайрат Назаров
- Нуржан Туякбаев
- Умид Комилов
- Оқил Собиржонов
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони айни вақтда 31тага (6 таси олтин, 13 таси кумуш ва 12 таси эса бронза) етган ва умумий рейтингда 11-ўрин банд этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter