Осиё чемпионатининг финалини Хайрулла Ҳамидов ва Элдор Мустафоев шарҳлайди
Хитойда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бугун ўз якунига етади.
Финалда Ўзбекистон ва Вьетнам олимпия терма жамоалари майдонга тушади. Учрашув «Спорт» телеканалида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. Ўйинни таниқли шарҳловчилар Хайрулла Ҳамидов ва Элдор Мустафоев биргаликда шарҳлаб боришади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter