Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё чемпионати. Боксчиларимиз йўқотишсиз ярим финалга чиқишди

Осиё чемпионати. Боксчиларимиз йўқотишсиз ярим финалга чиқишди

Бирлашган Араб Амирликларида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Кеча мусобақанинг учинчи кунги жангларида 6 нафар ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасини ҳал қилишди.

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Рамиш (Афғонистон) 5:0

-60 кг: Абдумалик Халаков - Абдураҳмон Ёқубов (Тожикистон) 5:0 

-69 кг: Бобоусмон Батуров - Рустамбек Нурадин Уули (Қирғизистон) 5:0 

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Бегжигит Омурбек Уулу (Қирғизистон) 5:0 

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Нассир Саид (Қатар) техник нокаут

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Сиёвуш Зухуров (Тожикистон) рақиб рингга кўтарилмади.

Бунга қадар Нодиржон Мирзаҳмедов (-49 кг:), Миразизбек Мирзахалилов (-56 кг), Элнур Абдураимов (-64 кг) ва Санжар Турсунов (-91 кг) ярим финал масаласини ҳал қилганди.

Шу тариқа, турнирга йўл олган Ўзбекистон эркаклар жамоасининг барча аъзолари ярим финалга чиқишди. Қўшни Қозоғистоннинг 6 нафар эркак боксчиси бу босқичга етиб келишди, 4 нафари эса мусобақа билан эртароқ хайрлашишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг