Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Орол фожиасига бағишлаб хайрия марафонлари ташкил этилади

Орол фожиасига бағишлаб хайрия марафонлари ташкил этилади

Бугун АОКАда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳамедов иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

2021 йил 20 ноябрда «Пахтакор» стадионида «Save Aral» лойиҳасининг якуний тадбирлари бўлиб ўтади. «Save Aral» пойгаларини ўтказишдан мақсад — жамоатчилик эътиборини, Орол денгизининг қуриш оқибатларини юмшатишга ҳамда Орол бўйи минтақасини қайта тиклаш бўйича ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган тадбирларга жалб қилишдан иборат.

Тадбирлар дастури:

16:00 — Экиден, корпоратив жамоалар орасида спорт эстафетаси;

18:00 — «Save Aral-2021» Халқаро хайрия пойгасининг якуний босқичи.

Экиден — Японияда ўтказиладиган машҳур жамоавий ўйин-эстафета бўлиб, бугунги кунда у бутун дунё бўйлаб, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам машҳурлик қозонмоқда. Тадбирда иштирок этадиган жамоаларнинг кутилган сони — 50, ҳар жамоада 6 та иштирокчидан, ҳар босқич 1,5 км, экиденнинг умумий давомийлиги — 9 км. Экиденда иштирок этиш учун жамоани шакллантириш ва форма ҳамда иштирокчининг индивидуал рақамига эга бўлиш учун 18-19 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтиш зарур. Старт олди тадбирларнинг бошланиши 15:00 да.

«Save Aral» — 3 км масофага ўтказиладиган оммавий пойга. Иштирокчилар учун ёши ва жинси бўйича чекловлар қўйилмаган. «Save Aral-2021» пойгасида якка тартибда иштирок этиш учун, тадбир ўтказиладиган куни – 20 ноябрда рўйхатдан ўтиш имконияти мавжуд бўлади.

Спорт тадбирларининг иштирокчилари учун спорт кийим-боши тақдим этилади (футболка, кепка, елка орти сумкаси).

Ғолиблар учун бир қатор қимматли совғалар ва мукофотлар ажратилади.

Батафсил маълумот: https://uzathletics.uz/news.

Ташкилотчилар: Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон триатлон федерацияси, Миллий Олимпия Қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимиятининг кўмагида.

Тадбирда иштирок этиш учун истак билдирган барча таклиф этилади – спортчилар ва тиббий қарши кўрсатмалари мавжуд бўлмаган югуриш ҳаваскорлари. Жамоавий пойгалар учун — Ўзбекистон компаниялари ва ташкилотларининг вакиллари.

Манзил: И.Каримов кўчаси, 98а, Енгил атлетика федерацияси.

Маълумотлар учун телефон: +998977201399

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг