Олимпиячиларимиз тантанали равишда кутиб олинди (фото)
Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларидан келган Ўзбекистон делегацияси тантанали равишда кутиб олинди.
Ўзбекистон делегациясини олиб келаётган самолёт ўзига хос удум билан кутиб олинди: самолёт устидан сув сепилди.
Самолётдан биринчи бўлиб Ўзбекистон делегацияси байроқдори Баҳодир Жалолов чиқиб келди.
Ғолиб ва совриндорлар ҳамда делегациямизнинг бошқа аъзоларини журналистлар ўраб олишди. Интервьюлар олинмоқда, таассуротлар билан ўртоқлашишди.
Ўзбекистон делегациясини Сенат раиси Танзила Нарбаева, Бош вазир Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа мутасаддилар кутиб олишди.
Фотосуратлар ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналидан олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter