Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимпиада шиори ўзгартирилди. Дастурга яна олти спорт тури киритилади

Олимпиада шиори ўзгартирилди. Дастурга яна олти спорт тури киритилади

Фото:«Olympycs.com»

Халқаро олимпия қўмитаси олтита халқаро федерацияни расман тан олди. Бу қарор ХОҚ томонидан Токиодаги сессиясида қабул қилинди.

Хусусан, Халқаро Cheerledading Union (ICU), Муай-тай ассоциациялари халқаро федерацияси (IFMA), Халқаро самбо федерацияси (FIAS), Халқаро Исестокк федерацияси (IFI), Бутунжаҳон кикбоксинг ташкилотлари ассоциацияси (WAKO) ва Жаҳон Лакрос федерацияси (WL) расмий тарзда эътироф этилди.

Расмий эътирофдан сўнг ушбу спорт турлари тез орада Олимпия ўйинлари дастурига киритилиши мумкин.

Халқаро Олимпия Қўмитасининг йиғилишида олимпиада шиорини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилган ва бир овоздан тарихий ўзгариш тасдиқланган. Бу ҳақда қўмита расмий сайтида маълум қилинган. 

Энди Олимпиа шиори «Тезроқ, баландроқ, кучлироқ» (Faster, Higher, Stronger) эмас, «Тезроқ, баландроқ, кучлироқ - биргаликда» (Faster, Higher, Stronger - Together) ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг