Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев Осиёда чемпиони бўла олмади

Олимпиада чемпиони Акбар Жўраев Осиёда чемпиони бўла олмади

Жанубий Кореяда оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионати якунланди.

Мусобақанинг сўнгги дастурида эркаклар ўртасида +109 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Икки кураш якунида ҳар икки атлетимиз 437 кг натижа қайд этишди.

Уринишлар бўйича устунлик қорақалпоғистонлик спортчимизда бўлгани учун Рустам Жангабаев кумуш, Акбар Жўраев эса бронза медалига сазовор бўлди.

Эркаклар, +109 кг:

  1. Гор Минасян (Баҳрайн) – 464 (217+247) кг
  2. Рустам Жангабаев (Ўзбекистон) – 437 (196+241)
  3. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 437 (195+242)

Шу тариқа, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақада 2 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди.

Куни кеча Руслан Нурудинов Осиёда тенгсиз бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг