ЎФФ президенти хориж сафарларига нега Бобур Шодиев билан чиқиши сабаби маълум бўлди
Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов «Газета.уз»га берган интервюсида нега хориж сафарларига Бобур Шодиев билан чиқишига изоҳ берди.
«Футбол клубини ушлаб туриш осон эмас. Масалан, Шодиевлар «Пахтакор»га ўз ҳисобларидан сармоя киритишяпти. Шодиевлар — мамлакатнинг ҳақиқий ватанпарварлари. Нега мен хориж сафарларига Бобур Шодиев («Пахтакор» президенти — таҳририят) билан бирга чиқаман. Чунки унинг бутун дунёда ўз репутацияси бор. Биз бошқа давлатларга чиққанимизда, уларнинг даражасига мос бўлишимиз керак. Биз бундай юртдошларимиз борлигидан фахрланишимиз керак», деди ЎФФ президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter