ЎФАга янги президент сайланади
2019 йил 15 июль санасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтади. Конференция кун тартибидан ЎФА президентини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати хабар берди.
Шу муносабат билан, ЎФА уставининг 41-моддасига мувофиқ ЎФА аъзолари томонидан ЎФА президенти лавозимига номзод киритиш бўйича ёзма таклифлар 2019 йилнинг 14 июлига қадар Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 98-А уйда жойлашган ЎФА бош котибиятига тақдим этилиши мумкин.
ЎФА уставига мувофиқ ЎФА президенти лавозимига илгари суриладиган номзодлар қуйидаги шартлар асосида танлаб олинади:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаган бўлиши;
- ЎФА аъзоларининг ҳар бири ўзлари илгари сурадиган номзодни белгиланган тартибда номзод сифатида сайлаган бўлиши ва сайлов ўтказилганлиги тўғрисидаги йиғилиш баённомасини номзод киритиш бўйича ёзма таклифга илова қилиши лозим;
Юқоридаги шартларга мос келадиган номзодлар халқаро талабларга мувофиқ тарзда ЎФА томонидан ўрганиб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Очилбой Раматов 2018 йилнинг 25 январидан буён ЎФА президенти ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter