Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎФА Қирғизистон ва Тожикистон тажрибасини олиб кирмоқчи

ЎФА Қирғизистон ва Тожикистон тажрибасини олиб кирмоқчи

Фото: «Xabar.uz»

Хабар берганимиздек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбек футболини ривожлантиришнинг бугунги ҳолати: ютуқ ва муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Футболни ривожлантириш департаменти директори Ўнгар Жалимов болалар футболида тарбияланувчиларнинг онлайн базасини яратиш истиқболи ҳақида фикр билдираркан, ён қўшниларимиз Тожикистон ва Қирғизистондан ўрганишга чақирди.

— Тожикистонда ва Қирғизистонда ёш футболчиларнинг онлайн базаси бор. Биз бу тизимни ўзимизга олиб келишимиз керак. Ҳозир биз болаларнинг «паспорти» билан иш юритамиз. Бу жуда оғир. Янги ғояни эса қўшниларимиздан олиб келмоқчимиз. Биз ўрганиш учун узоқдаги мамлакатларни танлаймиз. Аммо ҳозир ён қўшниларимиздан ҳам ўрганадиган нарсалар бор. Қўшни давлатлар федерациялари билан ҳамкорлик борасида меморандум имзолаганмиз. Ўз мутахассисларимизни Қирғизистон ва Тожикистонга юбориб, улардан ўрганишни мақсад қилганмиз, деди Ўнгар Жалимов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг