Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎФА президенти лавозимига ДХХ раиси Абдусалом Азизов сайланди

ЎФА президенти лавозимига ДХХ раиси Абдусалом Азизов сайланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлигига Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов сайланди.

Абдусалом Азизов 1960 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўрта таълим мактабини битиргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида таҳсил олади.

2003 йилдан эътиборан уч йил давомида «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси бошқарув кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган. 2005 йилда Тошкент шаҳар ИИВ бошлиғи лавозимига тайинланади. Шундан сўнг «Ўзнефтмаҳсулот» АК бош директори сифатида ишлаган.

2008 йилнинг декабрида Ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланади. Ўша йили у Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти лавозимига ҳам сайланган.

2009-2017 йиллар давомида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи сифатида ишлаган. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири сифатида тайинланиб, генерал-майор унвони берилади.

2017 йилнинг 4 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири. 2019 йилнинг 11 февралида Абдусалом Абдумавлонович Азизов Давлат Хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланади.

ЎФА томонидан расман маълум қилинишича, ассоциациянинг собиқ президенти Ачилбай Раматов ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг