«Одил Аҳмедов — қолган ўйинчилар фонида Месси». Генич Сенегал — Ўзбекистон ўйини ҳақида
Россиялик таниқли футбол шарҳловчиси Константин Генич Сенегал ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдирди.
«Ҳар икки жамоа имкониятлари менга яхши маълум. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқа олмади, ҳал қилувчи ўйинда улар кореяликлар билан дуранг ўйнади.
Мен ўша ўйинни шарҳлаб борганман — Ўзбекистон жамоаси ҳужумда жуда ёмон ўйнайди. Одил Аҳмедов — қолган футболчилар фонида худди Мессидек кўринади. Яна Шомуродов бор. Аммо мен кўрган ўйинларда Ўзбекистоннинг ҳужумдаги ҳаракатлари ўхшамаган.
Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Сенегал термасига қарши уларни жуда қийин ўйин кутмоқда. Сенегал, балки, таниқли футболчиларидан фойдаланмаслиги ҳам мумкин. Африкаликлар таркибида олдингидек сепурюлдузлар бўлмаслиги мумкин, аммо Ньянг, Мусса Соу, Гейе, Куйяте каби ўйинчилари бор», — деди Генич.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter