ОЧЛ. «Пахтакор» яна дуранг ўйнади
Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Ироқнинг «Эйр Форс» жамоасига қарши баҳс олиб борди.
«Пахтакор» кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади ва ҳозирча клуб 2 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Тошкент жамоаси келгуси турда турнир жадвалида етакчи бўлиб турган «Шаржа» билан баҳс олиб боради.
Гуруҳ босқичи, 2-тур
«Эйр Форс» — «Пахтакор» 0:0
«Эйр Форс»: Фаҳад Толиб, Аҳмад Иброҳим, Майзам Жаббор, Самиҳ Саид, Иброҳим Баеш, Карар Набиль, Луай Алани, Али Кадҳим, Муҳаммад Али Аббуд, Ҳуссайн Жаббор (Шариф Абдулкарим,67), Мустафо Муҳаммад.
«Пахтакор»: Қувватов, Сайфиев (Аъзамов, 90), Анзур Исмоилов, Кримец, Йўлдошев, Аброр Исмоилов (Муҳиддинов, 64), Собирхўжаев, Эркинов, Черан, Рашидов (Темиров, 79), Дердийок (Холматов, 64).
Огоҳлантиришлар: Сардор Рашидов 40, Аброр Исмоилов 45, Майзам Жаббор 82.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter