Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи медални ҳам қўлга киритди
Пара-енгил атлетика бўйича F54 тоифасида аёллар ўртасида найза улоқтириш баҳсларида қатнашган ҳамюртимиз Нурхон Қурбонова кумуш медалга сазовор бўлди.
Спортчимиз мазкур машқда қайд этган 18.38 метр натижаси унга кумуш медални тақдим қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу спортчимиз ядро улоқтириш секторида бронза медалига ҳам сазовор бўлган эди.
Бу делегациямизнинг жорий Паралимпиададаги бешинчи кумуш медали бўлди. Шунингдек, ҳисобимизда 7 та олтин ва 6 та бронза медаллари ҳам мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter