Новак Жокович US Open ғолиби бўлди ва рекордини янгилади
АҚШда бўлиб ўтган теннис бўйича US Open мусобақаси финалида Новак Жокович россиялик Даниил Медведевни мағлуб этиб (6:3/ 7:6/ 6:3), навбатдаги йирик совринини қўлга киритди.
Сербиялик теннисчи «катта дубулға» турнирлари ғолиблиги бўйича рекордчи ҳисобланади. Унда жами 24 йирик соврин бор. Ундан кейинги ўринда турувчи Рафаэл Надал ҳисобида 22та чемпионлик бор.
Мазкур турнирда Новак 3 млн доллар, финалчи 1,5 млн доллар ишлаб олди.
Шунингдек, 36 ёшли Жокович US Open тарихидаги энг ёши катта чемпионга айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter