Европанинг энг яхши спортчиси аниқланди
Польша матбуот агентлиги (PAP) талқини бўйича, жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович Европанинг 2021 йилдаги энг яхши спортчиси, деб топилди. Бу ҳақда «The Brussels Times» хабар берди.
Ахборот агентликлари ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Жокович 172 балл тўплади.
Унинг энг яқин таъқибчиси — «Бавария» футболчиси, польшалик Роберт Левандовски ҳисобида 133 балл бор. «Формула-1»нинг 2021 йилги чемпиони Макс Ферстаппен учинчи ўринда — 125 балл.
Новак Жокович 2011, 2015 ва 2018 йилларда ҳам Европанинг энг яхши спортчиси бўлган. 34 ёшли серб теннисчиси бу йил «Australian Open», «Ролан Гаррос» ва «Уимблдон» турнирларида ғолиб чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter