Ногирон қиз сузиш бўйича Гиннеснинг тўртта рекордини янгилади
Даун синдромидан қийналаётган мексикалик 33 ёшли сузувчи халқаро мусобақаларда ғолиб бўлиб, юзлаб медалларни қўлга киритган. Гиннеснинг рекордлар китоби сайти хабар беришича, унинг тўртта йўналиш бўйича натижалари жаҳон кўрсаткичларини доғда қолдирган.
Дуния Камачо 1988 йилда дунёга келган. У бошланғич мактабни Монтессори тизимида тугатган. Қиз 8 ёшида сузиш билан шуғуллана бошлаган. У бир неча марта миллий ва халқаро танловларда ғолиб бўлган. Унинг ихтиёрида 500 дан зиёд медаль бор, уларнинг аксарияти олтин.
Рекордлар китобида спортчининг тўртта ютуғи қайд этилган: эркин услубда 200 метрлик қисқа масофани энг тез сузиб ўтиш (аёллар, Т21) — 2 дақиқа 56,20 сония; эркин услубда 800 метрлик қисқа масофани энг тез сузиб ўтиш (аёллар, Т21) — 12 дақиқа 38,74 сония; эркин усулда 1500 метрлик масофани энг тез сузиб ўтиш (аёллар, Т21) — 25 дақиқа 06,07 сония ва эркин услубда 1500 метрлик масофани энг тез сузиб ўтиш (аёллар, Т21) — 23 дақиқа 55,07 сония.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter