Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нодирбек дурангга рози бўлди

Нодирбек дурангга рози бўлди

Нидерландияда ўтаётган шахмат бўйича нуфузли «Tata Steel Chess-2023» мусобақанинг 10-тури якунига етди.

Нодирбек Абдусатторов ушбу турда асосий рақибларидан бири хитойлик Лижен Дин билан муроса кўчасини танлади. «Мастерс» гуруҳида 10-турдан кейин Абдусатторов 7 очко билан ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда.

«Челленжер» гуруҳи ғолиблиги учун курашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам бу гал дуранг қайд этди. Мезбон Эрбин Лави билан кечган беллашувдан сўнг Синдоров 6.5 очко билан учинчи ўринни банд этиб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг