Мухлислар қўшиғи: «Яна кўпроқ гол урса, ислом динини танлайман»
«Ал-Азҳар» радикализмга қарши курашиш ташкилоти Англиянинг «Ливерпул» жамоасида тўп сураётган мисрлик футболчи Муҳаммад Салоҳ ислом динини ўзининг юксак ахлоқий фазилатлари билан намуна қилиб кўрсатаётганидан хурсандлигини айтган. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
«Охирги пайтларда бутун дунёда Салоҳнинг муваффақиятлари тилга олинаётир. Англия матбуоти ислом дини ҳақида нотўғри талқинлар қилаётган бир пайтда, Салоҳ орқали «Ливерпул» мухлислари исломнинг мазмун-моҳиятини англатадиган қўшиқлар куйламоқда», – дейилади «Ал-Азҳар» баёнотида.
«Яна кўпроқ гол урса, ислом динини танлайман. Масжидга бораман, у маскан мен хоҳлаган жой», – каби сўзлар ўрин олган мухлисларнинг қўшиқларида.
Англия премьер лигаси (PFA) томонидан Муҳаммад Салоҳ «Йил ўйинчиси» деб топилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter