Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мурод Хонтўраев ёш спортчиларга совға улашди

Мурод Хонтўраев ёш спортчиларга совға улашди

Бугун, 5 март – Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил топган кун муносабати билан Чирчиқ шаҳрида жойлашган ЎзДЖСТУда Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан йирик байрамона тадбир ўтказилди.

Халқаро майдонларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келаётган 23 нафар жаҳон ва Осиё чемпионларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти туманлари ўртасида спортни кенг тарғиб этаётган туман сифатида Тошкент тумани эътироф этилиб, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи томонидан 56 млн сўмлик спорт инвентарлари билан тақдирланди.

Тадбир якунида ММА бўйича кўпкарра Осиё чемпиони «Осиё айиғи» номи билан дунёга машҳур бўлган спортчимиз Мурод Хонтўраев вилоятдаги 500 нафардан ортиқ ёш спортчиларга вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан тақдим этилган совғларга ўз дасхатини туширган ҳолда тақдим этди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг