Муҳаммадқодир Абдуллаев жудоликка учради
Олимпиада чемпиони, боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаев оиласида жудолик содир бўлди.
Муҳаммадқодирнинг падари бузруквори Маматқул ота вафот этди.
Xabar.uz Муҳаммадқодир Абдуллаев ва унинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммадқодир Абдуллаев 1973 йилнинг 15 ноябрида Андижон вилоятида туғилган.
У 1995 йили Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё ўйинларида ғолиб чиқди, Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади, 1996 йили эса Атлантада ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олди.
Сидней Олимпиадасида Муҳаммадқодир бири-биридан қийин жангларда рақиблари устидан ғалаба қозонди ва ёзги Олимпия ўйинларининг биринчи чемпионига айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter