Моуриньо катта майдонга қайтди. Энди у «Тоттенхэм» бош мураббийи
Португалиялик таниқли мутахассис Жозе Моуриньо расман «Тоттенҳэм» клубининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расман хабар берди.
У куни кеча лавозимидан озод этилган Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллади. Аргентиналик мураббий «Тоттенхэм»ни 2014 йилдан буён бошқариб келаётганди.
Ўтган йили «Манчестер Юнайтед»дан бўшатилган Моуриньо бир йилдан бери ишсиз юрганди. Энди у яна катта майдонга қайтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter