Моуриньо Элдор Шомуродовдан умидини узди
«Рома» клуби 28 июль куни мавсум олди сўнгги хориж йиғинини ўтказиш учун Италиядан Исроилга жўнаб кетди.
Бош мураббий Жозе Моуриньонинг «Тоттенҳэм»га қарши кечадиган ўртоқлик ўйинига олиб борган таркибидан уч нафар футболчи – Элдор Шомуродов, Карлес Перес ва яримҳимоячи Жордан Веретуни чиқариб ташлади. Уларнинг ўрнига янги ўйинчилар, жумладан Пауло Дибала йиғинга қўшилган.
Элдор Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов мижозининг «Рома» билан Исроилдаги йиғинга бормагани, унинг янги жамоага ўтиши билан боғлиқ эканини маълум қилди.
«Бундай қарорга Рим клуби билан келишилган ҳолда келинди. Бу Элдор Шомуродовнинг тез орада жамоасини ўзгартириши билан боғлиқ. Ижара асосида бўладими ёки тўлақонли трансферми, ҳозирча номаълум», - дейди Мўминов «Матч ТВ» сайтига берган интервьюсида.
Ҳозирда Элдорга А Серия жамоаларидан қизиқишлар мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter