Мўғулистонлик Олимпия ва жаҳон чемпиони 16 йилга қамалди
Мўғулистон суди таниқли дзюдочи Тувшинбаяр Найданни 16 йилга озодликдан маҳрум этди.
Тувшинбаяр Найдан — Олимпия ўйинларининг икки карра совриндори (2008 йилда олтин медални қўлга киритган), собиқ жаҳон чемпиони.
2021 йилнинг апрелида Найдан халқаро тоифадаги спорт устаси, дзюдочи Энхбатни дўппослаган. Жабрланувчи саккиз ой беҳуш ётиб, 2021 йилнинг 25 декабрида вафот этган.
2021 йилнинг декабрида ҳибсга олинган Тувшинбаяр шу пайтгача уй қамоғида эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter