Мисрлик саёҳатчи Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатига велосипедда йўл олди
Футбол бўйича Миср терма жамоаси мухлиси Муҳаммад Навфал Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳамюртларини қўллаб-қувватлаш учун Қоҳирадан Москвага велосипедда йўл олди. Бу ҳақда «Р-Спорт» нашри хабар берди.
Мухлис 65 кундан сўнг Россия пойтахтига етиб боришни кўзламоқда.
«Мазкур истак менда Миср терма жамоаси 28 йилда илк бор жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиққани сабабли пайдо бўлди. Бу каби саёҳатлар тажриба орттиришга ёрдам беради», — деган Навфал.
Миср терма жамоаси жаҳон чемпионатида Уругвай, Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари билан «А» гуруҳда куч синашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter