Миллий терма жамоа аъзолари қорақалпоғистонлик ёшларга мастер-класс ўтади
![Миллий терма жамоа аъзолари қорақалпоғистонлик ёшларга мастер-класс ўтади](https://static.xabaruz.com/crop/3/5/720_460_95_3541047900.jpg)
1 июнь — Халқаро болалар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг маркази Нукус шаҳрида ЎФА томонидан катта тадбир ташкил этилади.
Шу куни соат 17:00да қорақалпоғистонлик ёшлар учун ЎФАнинг махсус футбол фестивали бўлиб ўтади. 200 нафар жажжи болажонларга Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов каби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари мастер-класс ўтайдилар. Футбол билан бир қаторда, ҳудуддаги ёш велопойгачилар ҳам чиқиш қилади, спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақа ташкил этилади.
Шундан сўнг Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк ўртоқлик учрашувини Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидан ташкил топган ҳудуд терма жамоасига қарши ўтказадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter