Миллатлар лигаси финалчилари маълум бўлди
![Миллатлар лигаси финалчилари маълум бўлди](https://static.xabaruz.com/crop/4/2/720_460_95_4252083236.jpg)
Европа миллатлар лигасининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтда. Шиддатли кечган баҳсларда футбол мухлислари ҳақиқий драмага гувоҳ бўлишди.
Дастлабки ярим финал ўйинида Италия ва Испания куч синашди. Испанлар олдинига 2 та гол уришганига қарамай, кейинроқ Италия ирода намойиш этиб, интригани ўйин сўнггига қадар ушлаб туришди.
- Италия - Испания 1:2
- Голлар: Ферран Торрес, 17 (0:1). Ферран Торрес, 45+2 (0:2). Лоренцо Пеллегрини, 83 (1:2).
Иккинчи ўйинда эса Белгия ва Франция ўртасидаги ҳақиқий драма кузатилди дейиш мумкин. Аввалига белгияликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишганди. Аммо французлар камбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетишди.
- Белгия - Франция - 2:3
- Голлар: Янник Карраско, 37 (1:0). Ромелу Лукаку, 40 (2:0). Карим Бензема, 62 (2:1). Килиан Мбаппе, 69 - с пенальти (2:2). Тео Эрнандес, 90 (2:3).
10 октябр куни Миллатлар лигасининг 3-ўрин учун баҳси ва финал учрашуви бўлиб ўтади.
10 октябр
3-ўрин учун
Италия - Белгия
Финал
Испания - Франция
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter