Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мессининг тақдимоти шоуга айланди (видео)

Мессининг тақдимоти шоуга айланди (видео)

Аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси АҚШнинг «Интер Майами» футбол клуби мухлисларига таништирилди. Ноқулай об-ҳавога қарамай, стадион мухлислар билан тўлди.

36 ёшли аргентиналик юлдузнинг тақдимот маросимида клуб раҳбарларидан бири Дэвид Бэкхем ва бош мураббий Херардо Мартино иштирок этишди. Лионел Мессининг тақдимот маросими Маямидаги ноқулай об-ҳаво туфайли бир ярим соат кечикиб бошланди.

Аргентина терма жамоаси сардори «Интер Майами»  билан 2025 йилнинг 31 декабрига қадар шартнома имзолади, унинг маоши ҳар хил бонусларни ҳисобга олган ҳолда мавсум учун 60 миллион долларгача бўлади. Лео янги клубида 10-рақамда ўйнайди.

«Интер Майами» бу кечада 2025 йилгача шартнома имзолаган испаниялик Серхио Бускетсни ҳам таништирди.

Месси ва Бускетснинг янги клубидаги дебюти 21 июл куни Лига кубоги Мексиканинг «Круз Азул» жамоасига қарши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг