Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мессининг қарори «ПСЖ» вакилларини шокка туширди

Мессининг қарори «ПСЖ» вакилларини шокка туширди

Якшанба куни «Лорьян»га (1:3) мағлуб бўлгач, «ПСЖ» ҳужумчиси Лионел Месси Саудия Aрабистонига учиб кетди.

Унинг кетиши вақтида жамоа жадвал бўйича машғулот ўтказган. Бу ҳақда L Equipe нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бош мураббий Кристоф Галтиер ҳам, спорт директори Луис Кампос ҳам  аргентиналикнинг кетишини маъқулламаган ва унинг ўзбошимчалигидан ранжишган.

Душанба куни «ПСЖ» футболчилари машғулот ўтказишди, чунки уларнинг дам олиш куни «Лорьян»га ютқазиб қўйганидан кейин бекор қилинди. Шунингдек, Месси Саудия Aрабистонига аввалги ташрифини бекор қилгани, аммо бу сафар буни уддалай олмагани хабар қилинган.

«ПСЖ» футболчилари мазкур ҳолатни кўп муҳокама қилишди ва Мессининг машғулотларда иштирок этмаслигидан ҳайратда қолишган.

Эслатиб ўтамиз, умумий ҳисобда бу мавсумда Месси Франция чемпионатининг 27та учрашувида 15та гол урди ва 15та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг мавсум сўнггида Испанияга қайтиши бўйича фикрлар ҳам кўп янграмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг