Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси хет-трикка эришган учрашувда «Барселона» чемпионликни расмийлаштирди (видео)

Месси хет-трикка эришган учрашувда «Барселона» чемпионликни расмийлаштирди (видео)

Фото: «Twitter»

Испания чемпионатининг 2017/18 йилги мавсуми якунланишига уч тур қолганда «Барселона» чемпионликни қўлга киритди.

Ла Лиганинг 35-турида каталонияликлар «Депортиво» меҳмони бўлди ва ғалаба қозонди. «Барселона» етакчиси Лионель Месси ўз ҳисобига учта гол ёзиб қўйди.

Депортиво – Барселона 2:4 (1:2, 1:2)

Голлар: 0:1 – 7 Коутиньо, 0:2 – 38 Месси, 1:2 – 40 Перес, 2:2 – 64 Чолак, 2:3 – 82 Месси, 2:4 – 85 Месси.

Депортиво – Мартинес, Альбентоса, Луизинью, Хуанфран, Шер, Чолак, Гильерме (Мунтари, 83), Борха Валье (Картабия, 86), Борхес (Андоне, 86), Крон-Дели, Перес.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич (Иньеста, 87), Бускетс, Коутиньо (Паулиньо, 74), Дембеле (Денис Суарес, 68), Суарес, Месси.

Огоҳлантириш: Шер (20), Нелсон Семеду (58).

Шундай қилиб, «Барселона» Ла Лига тарихидаги 25-чемпионлигини қўлга киритди. Эътиборлиси, бу Каталония клубининг сўнгги 10 йил ичидаги 7-чемпионлигидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг