Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси ва Неймар Европа Миллатлар лигасида тўп суриши мумкин

Месси ва Неймар Европа Миллатлар лигасида тўп суриши мумкин

Фото: Championat.com / Спорт-Экспресс / РИА Новости Спорт

Европа Миллатлар лигаси Европа ва Жанубий Америка ўртасидаги мини жаҳон чемпионатига айлантирилиши мумкин. Бу ҳақда УЕФА вице-президенти Збигнев Бонекка асосланиб «Meczyki» портали хабар берди.

Европалик футбол мутасаддилари ФИФА Жаҳон чемионатини ҳар икки йилда ўтказиш таклифини рад этганидан сўнг шундай қарорга келишган. УЕФА КОНМЕБОЛ билан ҳамкорлик қилиб, турнирга Жанубий Америка терма жамоаларини таклиф қилмоқчи.

Жанубий Американинг олти жамоасини A лигасига, тўрттасини B лигасига қўшиш режалаштирилган. Бразилия, Аргентина, Колумбия, Уругвай, Чили ва Перу А лигасида, Боливия, Эквадор, Парагвай ва Венесуэла B лигасида қатнашади.

Томонлар яқин ойларда музокараларни бошлайди. Барча ўйинларни Европада ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Европа Миллатлар лигасида қуръа ташланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг