Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси шахсий рекорд қайд этди

Месси шахсий рекорд қайд этди

Пекинда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Aргентина терма жамоаси Aвстралия терма жамоасини мағлуб этди.

Учрашув 2:0 ҳисобида якунланди. 

Аргентина термаси етакчиси Лионел Месси учрашувда фаолиятидаги энг тезкор голни 80-сонияда киритишга муваффақ бўлди. 

Таъкидлаш жоизки, ЖЧ-2022 1/8 финал ўйинида ҳам Aргентина ва Aвстралия терма жамоалари тўқнаш келишганди. Учрашувда жанубий америкаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган ва Месси учрашувда ҳисобни очганди.

Аввалроқ, «ПСЖ» Мессининг ўрнига Муҳаммад Салоҳни олиб келмоқчилиги хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг