Месси Пелега етиб олди
«Барселона» сардори Лионель Месси бир жамоа сафида гол уриш бўйича афсонавий Пеленинг натижасини такрорлади.
33 ёшли аргентиналик футболчи бугун «Валенсия»га қарши кечган баҳсда «Барса» сафидаги 643-голини уриб, Пелега етиб олди.
Футбол тарихида битта клуб сафида энг кўп гол урган футболчилар рўйхати қуйидагича:
- Пеле (Сантос), Месси (Барселона) – 643 гол
- Герд Мюллер (Бавария) – 565 гол
- Фернанду Пейротеу (Спортинг), 544 гол
- Йозеф Бицан (Славия), 534 гол
Яна битта гол Мессини мутлоқ рекордчига айлантиради. Таъкидлаш жоиз, ушбу муносабат билан Пеле Мессини табриклади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter