Месси ўз ҳисобидан 35 та тилла смартфонга буюртма берди
Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионел Месси Қатардаги жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган жамоадошлари учун 35 дона тилладан ясалган iPhone смартфонларига бюртма берди. У бу учун 200 минг евро сарфлади.
Аргентиналик юлдуз 24 каратли (999 пробали) смартфонларда жамоанинг ҳар бир аъзоси исми, майдондаги рақамлари ва Аргентина логотипи ўйиб ёзилган.
The Sun нашрига кўра, Месси анчадан буён чемпионликни ўзгача усулда нишонлашни мақсад қилиб юрган ва тадбиркор Бен Лёнс билан боғланиб, ушбу совға дизайнини ўйлаб топишган.
«Лионел iDesign Gold компаниясининг энг содиқ мижозларидан бири. У биз билан Жаҳон кубоги финалидан бир неча ой ўтгач боғланган эди», – дейди компания бош директори Бен Лёнс.
Бенннинг айтишича, футбол юлдузи ғалабани нишонлашга барча ўйинчилар ва ходимлар учун махсус совға олишни хоҳлаган, аммо одатий совғаларни, масалан, соатларни истамаган.
«Шундай қилиб, мен ўз номлари ёзилган олтин смартфонларни таклиф қилдим ва унга бу ғоя ёқди», – дейди тадбиркор.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида 35 ёшли Месси турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter