Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МДҲ ва Марказий Осиёда тенгсиз: Ўзбекистон олимпиадада қандай қатнашди?

МДҲ ва Марказий Осиёда тенгсиз: Ўзбекистон олимпиадада қандай қатнашди?

Фото: Миллий олимпия қўмитаси.

Токио олимпиадасида Ўзбекистон жами 5 та медаль (3 та олтин, 2 та бронза) қўлга киритди. Бу дунёда 32-ўрин саналади.

Марказий Осиёда 1-ўрин. Сабаби биздан бошқа бирорта давлат олтин медал ололмади. Қозоғистон (83) кумуш ҳам ололмади. Тожикистон умуман медал олмади.

Туркий тилли давлатлар орасида 1-ўрин. Туркия (35) ҳам Ўзбекистондан орқада.

МДҲ давлатлари орасида 1-ўрин. Олимпия қўмиталари орасида эса 2-ўрин. Чунки биздан олдинда бўлган Россия халқаро чеклов сабаб (5) давлат сифатида эмас, Олимпия қўмитаси сифатида қатнашди.

Мусулмон давлатлари орасида 2-ўрин. Пешқадам Эрон ҳам аслида биз каби 3 та олтин ва 2 та бронза олган, фақат кумуш медалларига ҳисобига биздан бироз олдинда.

Осиё давлатлари орасида 5-ўрин. Биздан олдинда Хитой (2), Япония (3), Ж.Корея (15) ва Эрон (27). Спорт гигантлари хуллас. Ҳиндистоннинг олтинлари атиги битта бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг