Майк Тайсон Тошкентга келади
Ўз даврининг машҳур боксчиси Майк Тайсон Тошкентга келишини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси маълум қилди.
Федерация хабарига кўра, жорий йил 12-17 ноябрь кунлари WBC ташкилотининг йиллик Конвенцияси Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлари ичида илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган нуфузли тадбирда бокс дунёсининг энг машҳур юлдузлари иштирок этади.
17 ноябрь куни эса Конвенция доирасида муҳташам «Humo Arena»да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter