Марадонанинг мероси учун кураш бошланди
25 ноябрь куни вафот этган Аргентина собиқ футболчиси Диего Марадонанинг қариндошлари спортчининг мероси учун курашга киришди. Бу ҳақда «The Sun» нашри хабар берди.
Манбага кўра, низога камида 16 киши аралашмоқда. Улар орасида аргентиналик футболчи тан олган бешта бола ва ушбу мақомга даъвогарлик қилаётган яна етти киши бор. Бундан ташқари, Марадона меросининг бир қисмини олишга унинг тўрт синглиси ҳам умид қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, Аргентина қонунчилигига биноан, васият бўлмаса, Марадона расман тан олган фарзандлар марҳумнинг бошқа болаларига нисбатан устунликка эга бўлмайди. Фақат тан олинмаган болалар чиндан ҳам Марадонанинг фарзандлари эканлигини исботлашига тўғри келади.
7 декабрь куни Марадона ҳар ойда 10 миллиондан Аргентина песосини (100 минг евродан ортиқ) сарфлагани маълум бўлди. Бу пулни спортчи яқин одамларига ишлатган. Марадона 50 га яқин оилани боқиб келгани айтилмоқда: улар орасида Аргентинадаги ва чет элдаги қариндошлари ва дўстлари бор.
Марадона 60 ёшида вафот этди. Ўлимига юрак етишмовчилиги туфайли келиб чиққан ўткир ўпка шишиши сабаб бўлди. Полиция унинг шахсий шифокори, шунингдек, Марадонанинг ўлим куни уйида навбатчилик қилган ҳамширадан гумон қилди.
Марадона «Барселона», «Наполи» ва «Ньюэллс Олд Бойз» жамоаларидаги ўйинлари билан танилган. Аргентина терма жамоаси таркибида у 1986 йилда жаҳон чемпиони бўлган. Марадона футбол тарихидаги энг буюк футболчилардан бири ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter