Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ман Сити» «Бавария»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Ман Сити» «Бавария»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Европа Чемпионлар Лигасида чоракфинал баҳсларининг марказий ўйинида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилди.

Родри, Силва ва Ҳоланднинг голлари Мюнхен клубига ушбу мавсумда ЕЧЛдаги биринчи мағлубиятни тақдим этди.

ЕЧЛ. 1/4 финал. 11 апрел
Манчестер Сити — Бавария 3:0
Голлар: Родри (27), Силва (70), Ҳоланд (77).

Манчестер Сити – Эдерсон, Аке, Диаш, Аканжи, Стоунз, Гундўған, де Брюйне (Альварес, 68), Грилиш, Силва, Родри, Ҳоланд.
Бавария – Зоммер, Павар, Упамекано, де Лигт, Горетцка, Киммих, Дэвис (Канселу, 81), Коман, Сане, Мусиала (Мане, 69), Гнабри (Мюллер, 80).
Огоҳлантиришлар: Силва (48), Дэвис (49), Павар (88).

«Интер» ҳам кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилиб қўйди. Лиссабонда «Бенфика»ни Барелла ва Лукаку томонидан киритилган тўплар эвазига ишончли ҳисобда мағлуб этди.

Бенфика — Интер 0:2
Голлар: Барелла (51), Лукаку (82, пенальти).

Бенфика – Влаходимос, Жилберто, Морато, Антониу Силва, Гримальдо, Жоау Мариу, Рафа Силва, Эурснес, Шикинью, Флорентину (Нерес, 64), Рамуш.
Интер – Онана, Думфрис (Д`Амброзио, 87), Дармиан, Ачерби, Бастони (де Врей, 90+1), Димарко (Гозенс, 63), Мхитарян, Брозович, Барелла, Жеко (Лукаку, 63), Мартинес (Корреа, 63).
Огоҳлантиришлар: Антониу Силва (22), Брозович (50), Жеко (83).

Жавоб беллашувлари 19 апрелда ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг