Магнус Карлсеннинг жанжалидан кейин FIDE қоидани ўзгартирди
FIDE Магнус Карлсен билан бўлган жанжалдан кейин жинси шимларда блиц-турнир ўйнашга рухсат берди.
«Талаб оддий: сиз ҳали ҳам расмий кийиниш қоидаларига амал қилишингиз керак, лекин кичик истисноларга (масалан, кўйлаги билан мос келадиган жинси кийишга) рухсат берилади», дейилади халқаро шахмат федерацияси раҳбари Аркадий Дворкович баёнотида.
Кийиниш қоидаларининг юмшатилишига собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсеннинг Ню-Ёркдаги рапид ва блиц бўйича жаҳон биринчилигида иштирок этишдан бош тортганига сабаб бўлди. 28 декабр, шанба куни норвегиялик шахматчи турнирга жинси шимларда келган, бироқ ундан кийим алмаштириш сўралиб, 200 доллар жаримага солинганди.
Карлсен буни рад этди ва турнирни тарк этди. Қоидалар юмшатилгач, у чемпионатга (блиц турнирига) қайтишга рози бўлди ва жинси шимларда келишга ваъда берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter