Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондоннинг 3 та жамоаси ярим финалга чиқди

Лондоннинг 3 та жамоаси ярим финалга чиқди

Англия лига кубогининг ярим финал ўйинларига Лондоннинг 3 та жамоаси йўл олди: «Тоттенхэм», «Челси» ва «Арсенал».

Чорак финал ўйинларида «Ливерпул» ва «Лестер» ўртасидаги баҳс энг қизғин тус олди. Асосий вақтда ҳисоб 3:3 бўлди ва ғолиб пеналтилар сериясида аниқланди. Лотереяда эса мерсисайдликларнинг қўли баланд келди: 5:4.

Англия лига кубоги, чорак финал

  • Ливерпул - Лестер - 3:3 (пен. 5:4)
  • Тоттенхэм - Вест Хэм - 2:1
  • Брентфорд - Челси - 0:2
  • Арсенал - Сандерленд - 5:1

Ярим финал

  • Арсенал - Ливерпул
  • Челси - Тоттенхэм

Ярим финалнинг биринчи ўйинлари 3 январ, жавоб ўйинлари эса 10 январда бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг