Лондондаги ўйин Сулшер учун ҳал қилувчи бўлади
Италиялик инсайдер журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Оле Гуннар Сулшер ҳозирча ўз вазифасида қолади.
Жамоа раҳбарияти сэр Алек Фергюсон билан маслаҳатлашгач, шундай қарорга келган. Бунгача Сулшернинг ишдан кетиши ҳақида турли гаплар юрганди. Хусусан, Криштиану Роналду бош мураббийликка Зиданни олиб келишни тавсия қилган бўлса, Антонио Конте шу масалада музокараларга тайёрлигини билдириб, 3 йиллик шартнома ҳам сўраганди.
«Раҳбарият қарорини айтди. Сулшер Лондондаги «Тоттенхэм»га қарши ўйинда жамоани аниқ бошқаради. Фергюсон уни қўллаб-қувватлади, лекин кейинги ўйинлар ҳал қилувчи бўлади», деб ёзган Романо.
Премьер лиганинг 10-тури 30 октябр куни бошланади ва унда «Тоттенхэм» ўз майдонида «МЮ»ни қабул қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter