Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ливерпуль» клуби «Бавария» футболчисини ўз сафига қўшиб олди

«Ливерпуль» клуби «Бавария» футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Фото: «Skysports.com»

Испаниялик ярим ҳимоячи Тьяго Алькантара Англиянинг «Ливерпуль» клубига ўтди. Бу ҳақда мерсисайдликлар сайтида хабар берилган.

Клуб баёнотида айтилишича, жамоани кучайтирган 29 ёшли хавбек узоқ муддатли шартномани имзолаган. Бундан олдин Алькантара Мюнхеннинг «Бавария» жамоасида ўйнаган.

«Ажойиб туйғу. Мен бу лаҳзаларни анчадан бери кутаётгандим. Жуда бахтиёрман», — деди ўйинчи шартномани имзолагандан сўнг.

«Бавария» таркибида Алькантара ўтган мавсумда Германия чемпионати, мамлакат кубоги, шунингдек, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Испаниялик футболчи жамоанинг 40 та ўйинида иштирок этди.

Шунингдек, Алькантара Испания терма жамоасида 39 та учрашувда майдонга тушган. «Бавария»дан ташқари, у Каталониянинг «Барселона» жамоасида ҳам ўйнаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг