Лайло Ҳасанова — жаҳон чемпионатининг энг яхши таэквондочи қизи!
Болгариянинг София шаҳрида таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди.
Мусобақада ўзбекистонлик 16 нафар таэквондочи иштирок этди ва уларнинг 10 нафари совриндор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Барча рақибаларини мағлуб этган Лайло Ҳасанова жаҳон чемпиони бўлди. Мусобақа ташкилотчилари айнан Ҳасановани «Энг яхши қиз таэквондочи» деб топишди.
Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган барча ўзбекистонлик таэквондочилар:
- Олтин — Лайло Ҳасанова
- Кумуш — Дилмурод Маъруфжонов
- Бронза — София Хан
- Бронза — Аҳаджон Мухторов
- Бронза — Жавоҳир Ҳидоятов
- Бронза — Нигора Аъзамжонова
- Бронза — Омина Эргашева
- Бронза — Розалина Толибжонова
- Бронза — Оминахон Камолова
- Бронза — Мубина Бобосаидова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter