Кунни икки кумуш ва бронза медаль билан бошладик
Байдарка ва каноэчиларимиз иштирокидаги баҳслари бошланди.
Биринчи бўлиб 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда стартга чиққан ҳамюртимиз Шахриёр Маҳкамов иккинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди ва делегациямизга кумуш медални тақдим қилди.
Байдарка ва каноэ баҳсларининг иккинчи стартида ҳам Ўзбекистон делегацияси ҳисобига медаль ёзиб қўйилмоқда. 1000 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги дастурда Владлен Денисов делегациямизга яна бир кумуш медални тақдим қилди.
Байдаркада эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида 500 метрга кечган баҳсда яна бир медаль қўлга киритилди. Унда стартга чиққан Екатерина Шубина ҳамда Арина Танатмишева жуфтлиги маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалига сазовор бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter