Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Куман «Барселона» бош мураббийи этиб тасдиқланди

Куман «Барселона» бош мураббийи этиб тасдиқланди

Фото: «Marca»

Роналд Куман «Барселона» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда каталонияликлар клуби «Twitter»даги саҳифасида хабар берди.

Голланд мутахассиси билан шартнома икки йилга тузилди.

57 ёшли Куман Голландия миллий терма жамоасини бошқариб келаётганди — у ердан бош мураббийликдан кетгани ҳали расман тасдиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/4 финалидаги «Бавария» билан ўйиндаги мағлубият (2:8)дан сўнг Кике Сетьен истеъфога чиқарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг