Криштиану Роналду учта мукофотни қўлга киритди
«Ал-Наср» футбол клубининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards йиллик тақдирлаш маросимида Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси, йилнинг энг яхши тўпурари ва «мухлислар севимлиси» сифатида тақдирланди.
«Ал Наср» сардори ушбу совринларни Globe Soccer Awards тақдимотининг расмий маросимида олди. Роналду «Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси» номинациясида Карим Бензема («Ал-Иттиҳод») ва Риёд Маҳрез («Ал-Аҳли»)ни ортда қолдирди.
«Мен бугун ва шу лаҳза учун яшайман, ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ҳали ҳам гол уришга, жамоага ёрдам беришга қодирман. Шунинг учун мен ўйнашда давом этаман. Тўғрисини айтсам, фаолиятимни қайси нуқтада тугатишимни билмайман. Албатта, бу тез орада содир бўлади. Ўн йил ўтиб... ҳазиллашяпман», деди Криштиану Роналду.
Криштиану 2023 йилнинг энг яхши тўпурари сифатида ҳам эътироф этилди, у машҳур аргентиналик Диего Марадона номидаги ҳайкалча билан тақдирланди. Португалиялик ўтган йили 54 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари, Роналду Globe Soccer Awards маросимида «мухлислар севимлиси» совринини олди. У 5 миллион овоз тўплади ва Месси ва Неймарни ортда қолдирди.
Бошқа тоифаларда «мухлислар севимлиси» ташкилотчилари Хосеп Гвардиола (2023 йилги мураббий), «Ман Сити» (2023 йилги клуб), «Барселона» (аёллар жамоаси) тимсолида энг яхшиларни тан олди.
Норвегиялик Эрлинг Холанд 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди, «Ман Сити» футболчиси Родри энг яхши ярим ҳимоячи соврини, унинг жамоадоши Эдерсон эса энг яхши дарвозабон унвонига сазовор бўлди.
«Порлаётган юлдуз» номинациясидаги соврин британиялик Жуд Беллингемга насиб этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter