ОАВ: Криштиану Роналду фаолияти борасида муҳим қарорга келди
Португалиялик футболчи, «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Aрабистонини тарк этишга қарор қилди ва Мадридга қайтмоқчи.
Бу ҳақда El Nasional хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 38 ёшли ҳужумчи аллақачон «Aл-Наср»да ўйнашдан чарчаган ва Саудияда яшашга мослаша олмаяпти. Роналду фаолиятининг энг яхши йилларини «Реал»да ўтказган ва ўзини жуда бахтли ҳис қилган Мадридга қайтишни истайди, дейилади ОАВ хабарида.
Роналду «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси тугаганидан кейин 2022 йилнинг ноябрида жамоасиз қолганди.
2 январ куни у «Aл-Наср» футболчисига айланди, шартномага кўра унинг маоши йилига 200 миллион еврони ташкил қилади. Португалиялик ва унинг оиласи учун қўшимча бонуслар ҳам хабар қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter