Криштиану Роналду бешинчи бор Жаҳон чемпионатига боради
Португалия терма жамоаси ўз майдонида яқинда Италияни курашдан чиқариб юбориб, сенсация кўрсатган Шимолий Македония терма жамоасини қабул қилди.
ЖЧ-2022 йўлланмаси учун кечган баҳсда португаллар жавобсиз икки гол йўллаб ғалаба қозонишди.
Шу тарзда, Криштиану Роналду ўз фаолияти давомидаги 5-Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. У 2006 йилги ЖЧдан бери мундиалларда қатнашиб келаётган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади.
Польша терма жамоаси ҳам ЖЧ саралаши плей-офф босқичи финалида Левандовски ҳамда Зелинскининг голлари эвазига Швецияни мағлуб этиб, мундиал йўлланмасини нақд қилишди.
Африка қитъасидан 5 терма жамоа ЖЧ-2022 га йўлланма олди: Гана, Сенегал, Тунис, Камерун ва Марокаш. Салоҳ еткачилигидаги Миср терма жамоаси ЖЧга бормайдиган бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter